
United Cement Group оҳак экспорти ҳажмини 30% га оширди
15.11.2024
Бу ўсиш маҳсулотнинг юқори сифати ва ҳамкорлар билан самарали ишлаш туфайли амалга ошди. Асосий харидорлар — Қозоғистон компаниялари бўлиб, бу ерда қўшимчаларсиз биринчи навли қурилиш оҳакига талаб юқори. Ушбу маҳсулотни Қизилқумцемент заводимиз ишлаб чиқаради.
Ўзбекистон бозорида ҳам ўсиш кузатилмоқда — сўнгги уч йил ичида оҳак етказиб бериш ҳажми 25% га кўпайди. Негашланган оҳак қурилиш ва металлургия соҳасида кенг қўлланилади.
Бизнинг маҳсулотлар ГОСТ стандартларига тўлиқ мос келади ва замонавий ускуналарда ишлаб чиқарилади, бу эса юқори сифатни кафолатлайди.