United Cement Group корхоналарида соғломлик ойлиги ўтказилди
15.11.2024
2156 нафар ходим тиббий кўрикдан ўтказилиб, малакали шифокорлардан маслаҳатлар олишди. Тадбирнинг мақсади — ходимларнинг соғлигига ғамхўрлик қилиш ва заводларда хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш.
Ҳар йилги тиббий кўриклар соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни эрта аниқлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, умумий меҳнат унумдорлигини оширишга ёрдам беради.
Кўриклар умумий лаборатория текширувларини, кўз, қулоқ ва ўпка ҳолатини текширишни ўз ичига олди. Ҳар бир ходим соғлиғини яхшилаш бўйича индивидуал тавсиялар олди.