Кувасайцементда цемент юклаш тизими модернизация қилинди
15.11.2024
КУВАСАЙЦЕМЕНТ заводида янги автоматлаштирилган юклаш тизими ишга туширилди ва 120 тоннагача юкни кўтара оладиган иккита тарозу платформаси ўрнатилди.
Тарозу тизими юқори аниқликка эга бўлиб, бу давлат сертификати билан тасдиқланган.
Янги тизим туфайли цементни транспорт воситаларига юклаш вақти 4 баробарга қисқарди, бу эса юклаш жараёнларининг самарадорлигини ва қулайлигини сезиларли даражада оширади.