«Қизилқумцемент» заводи ҳудудида энергия тежовчи технологиялар бўйича соҳавий семинар ўтказилди
15.11.2024
«Қизилқумцемент» заводи (United Cement Group таркибига киради) базасида Ўзбекистондаги цемент корхоналарида энергия тежовчи технологияларни жорий этиш мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Тадбирда соҳанинг етакчи мутахассислари ва давлат тузилмалари вакиллари энергия самарадорлиги соҳасида илғор ечимларни муҳокама қилиш учун йиғилишди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Узэнергоинспекция, илмий ташкилотлар ва мамлакатдаги барча цемент заводлари раҳбарлари ва муҳандислари иштирок этишди. Иштирокчилар қаторида Германиянинг KHD Humboldt Wedag International AG халқаро инжиниринг компанияси вакиллари ҳам бор эди. Компания саноат дизайн соҳасида Европанинг етакчиларидан бири ҳисобланади.
Семинар иштирокчилари «Қизилқумцемент» заводида амалга оширилган инновацион ечимлар билан танишишди, тажриба алмашишди ва соҳада энергия самарадорлигини ошириш бўйича долзарб масалаларни муҳокама қилишди.
«United Cement Group ушбу семинарни ташкил этиш ташаббуси билан чиқиб, билим ва тажриба алмашиш майдонини яратди. Биз ушбу тадбир Ўзбекистон цемент саноатини барқарор ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлишига ишонамиз. Энергия самарадорлигини ошириш ва инновацион технологияларни жорий этишда сезиларли ютуқларга фақат бозор иштирокчиларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш орқали эришиш мумкин», — деди «Ўзпромстройматериаллари» уюшмаси бошқарма бошлиғи Ботир Хожабеков.