Главная Новости Кант цемент заводи экологик упаковага ўтди

Кант цемент заводи экологик упаковага ўтди

15.11.2024

United Cement Group барқарор ривожланиш ва масъулиятли ишлаб чиқариш тамойилларини жорий этишда ўзининг ESG-стратегияси доирасида муҳим қадамларни амалга оширмоқда. Энди Кант цемент заводида барча маҳсулотлар полипропилен халталар ўрнига қоғоз қопларда ўраб чиқарилади.

Бу ўзгариш фақатгина упаковка турини алмаштириш эмас, балки экологик изни камайтиришга қаратилган онгли ёндашувимизнинг бир қисми.

Қоғоз упакованинг афзалликлари:
• У табиатда тезроқ парчаланади ва атроф-муҳитни ифлослантирмайди.
• Қоғоз осон қайта ишланади, бу чиқиндилар миқдорини камайтириб, табиий ресурсларни тежашга ёрдам беради.
• Қоғоз ишлаб чиқариш жараёнида углерод диоксид чиқиндилари полипропилен ишлаб чиқаришга нисбатан анча кам бўлади, бу эса углерод изини қисқартиришга хизмат қилади.

Биз нафақат сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни, балки атроф-муҳитга таъсирни минимал даражада ушлаб туришни мақсад қилганмиз. Ҳар бир қадамимиз орқали барқарор келажакни таъминлаш учун ESG тамойилларини амалга оширишда давом этамиз.